Соғломлаштириш лойиҳалари амалиётда

 

Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон ХДП Нишон туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фонди вилоят бўлимининг малакали шифокорлари - умумий амалиёт шифокори, акушер-гинеколог, кардиолог, неврапатологлар Навбаҳор, Байналмилал, Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 160 нафар хотин-қизларни кўрикдан ўтказишди. Шунингдек, шифокорлар йиғилган хотин-қизларга ўзларининг керакли тавсияларини бериб, аниқланган касалликлар юзасидан бепул дори-дармонлар, кўзойнаклар тарқатишди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш