Тушунмовчилик ва муаммоларнинг олдини олишга бағишланган семинар

 

Бухоро вилоят Когон шаҳар “Бунёдкор” МФЙ мажлислар залида ХДП кенгаши ва депутатлик гуруҳи ташаббуси билан "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси ташкил этилди.

Унда болалар нафақаларнинг белгиланиши ва тўланиши бўйича вужудга келаётган тушунмовчилик ва муаммоларнинг олдини олиш бўйича Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида болалар нафақаси, пенсияларини тайинланиши, тўланиши тартиб қоидалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан кўргазмали ролик намойиш этилиб, хотин-қизлар фаолллари ва фуқаролар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан аниқ жавоблар берилди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш