Ўзбекистон Халқ демократик партияси бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда. Хусусан, партия Қонликўл туман Кенгаши тасарруфидаги “Суенли” бошланғич партия ташкилотида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, Қонликўл туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари иштирок этди.
Жумбай Қарлыбаев “Суенли” бошланғич партия ташкилотининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича маъруза қилди. Музокараларда сўзга чиққан партия фаоллари бошланғич партия ташкилотининг олиб борган фаолиятини қониқарли деб топдилар.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. “Суенли” бошланғич партия ташкилоти раислигига Жумбай Қарлыбаевнинг номзоди таклиф этилди ва бир овоздан қайта сайланди.
Йиғилиш сўнгида партиянинг дастурий мақсадларини оммага кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этган бири гуруҳ партия аъзолари Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Шунингдек, партия сафига янгидан қабул қилинган аъзоларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Қонликўл туман кенгаши