Ўзбекистон ХДП Навоий вилояти кенгаши депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи Л. Нематова, партия Кармана тумани Кенгаши раиси Ҳ. Рўзиев, ҳудуддан сайланган туман Кенгаши депутати М.Пардаев, маҳалланинг иқтисодий ва ёшлар масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича масъули иштирокида Кармана туманидаги янги ташкил этилган “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Очиқ мулоқотда 60 дан ортиқ фуқаро иштирок этиб, маҳалладаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечими юзасидан таклифлар билдирилди. Хусусан, экин майдонларини суғориш учун оқава сув билан таъминлаш, маҳаллада мактаб ёшидаги болалар сони кўп бўлганлиги сабабли янги мактаб барпо этиш, давлат мактабгача таълим муассасаси қуриш ҳамда пиёдалар учун йўлаклар ташкил этиш каби масалалар ҳақида мурожаатлар тушди.
Сайёр қабулда аҳоли томонидан кўтарилган масалалар юзасидан тегишли маҳаллий ҳокимликлар, бошқармалар ва ташкилотларга хат ва депутат сўрови билан чиқилиши, ҳар бир муммонинг бартараф этилиши депутатлар назоратига олиниши маълум қилинди.
Хуршида Нарзиева,
Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши масъул ходими.