Сайловчилар билан юзма-юз

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатларнинг аҳоли билан учрашуви, сайловчилар ҳузурида бўлишлари фаолиятнинг ажралмас қисмига айланган. Бундай учрашувларда аҳоли томонидан кўтарилган масала ва муммоларни халқ вакиллари томонидан тегишли тартибда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши томонидан партия депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда вилоят марказидаги “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида  ташкил этилган сайёр қабул хусусида ҳам шундай дейиш мумкин.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси Нуриддинжон Холматов аҳоли вакилларига мурожаат қилиб, халқни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш ва уларни мутасаддилар эътиборига ҳавола этган ҳолда ҳал этишда фаол иштирок этишга даъват қилди.

Сайёр қабулда сайловчилар томонидан ҳудудда доир ўндан ортиқ ижтимоий аҳамиятга молик масалалар кўтарилди. Бу борадаги барча мурожаатлар депутат сўрови ҳамда халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашига таклиф киритиш орқали ҳал этиш чоралари белгиланди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш