Партия сафига янги аъзолар қабул қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нукус шаҳар кенгаши томонидан партия дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Нукус шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, партия сафига аъзоликка қабул қилинаётган бир гуруҳ хотин-қизлар қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДПнинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, партия сафига фаол хотин-қизлар ва ёшларни жалб қилиш масаласида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида партия сафига аъзо бўлган хотин-қизларга партия гувоҳномалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш