Ёш ихтирочилар беллашди

 

Нуристон шаҳарчасидаги “Ижтимоий ўқув маркази” ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Чунки, унда умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари иштирокида ўтказилган “Депутат кубоги” мусобақаси қатнашчилари ва мухлислар йиғилди.

Мусобақада “Ёш ихтирочилар” тўгараги аъзолари ўзлари ясаган “темир одам”лар билан иштирок этиб, робот техникалари йўналишида истеъдодларини намоён этдилар. Тўгарак ўқувчилари томонидан намойиш этилган бу турдаги қурилмалар томошабинларда катта қизиқиш уйғотиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан холис баҳоланди.

Танлов ғолиблари ташкилотчилар ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир Нишон туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

Шавкат СУЛТОНОВ,

Нишон туманидаги 1-ИДУМнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши фаоли.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш