Устувор вазифалар белгилаб олинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш борасида партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда ЎзХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, партия Қорақалпоғистон Республика Кенгаши масъуллари, партия туман ва шаҳар кенгашлари масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилишга ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов раислик қилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан маърузалар тингланиб, ҳисобот даврида партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар, ютуқ ва камчиликлар, келгусида партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари томонидан бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш