Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида вилоят марказидаги "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси асосида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққан партия вилоят кенгаши сектор мудири Ш.Худойқулова, Қарши шаҳар Кенгаши раиси Р.Муртазаев кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган янги босқичдаги туб ислоҳотлардан пировард мақсад, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқаришдан иборат эканини, бу борада хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.
Шунинг билан бирга, хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Давра суҳбати якунида партия сафига қабул қилинган бир гуруҳ хотин-қизларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.