Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари томонидан вилоят марказидаги "Буюк Турон" маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
Ушбу маҳалладаги икки йилдан буён қурилиши охирига етказилмай келинаётган мактабгача таълим муассасасини ишга туширишга ёрдам беришни сўраб халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Р.Муртазаевга мурожаат қилган эдилар. Партиядошимизнинг саъй-ҳаракати билан муассасага маҳаллий бюджетдан қўшимча маблағ ажратилиб, қайта таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Ҳозирда мактабгача таълим муассасасида қурилиш ишлари авжида. Маҳалладаги аёллар ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари партия томонидан кўрсатилаётган ёрдамдан миннатдорлигини билдириб, партия сафига аъзо бўлиш истагини билдиришди. Тадбирда уларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.