“Халқаро талабалар куни”да ЎзХДП талабалар билан бирга

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида 17-ноябрь Халқаро талабалар куни сифатида нишонланади. Ушбу айём ЎзХДП Фарғона вилоят кенгашининг ташаббуси билан Ал Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиалида кенг нишонланди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Фарғона виялот кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгаши депутатлари, вилоят Сайлов комиссияси масъул ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг вилоятдаги фаоллари, университетнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этди.

Сўз ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси Д. Мамаджоновага берилди.

 – Ҳурматли талабалар! Сизларни “Халқаро талабалар куни” билан қутлайман, — дейди маърузачи. — Иқтидорли, ақлли ва ўз устида тинимсиз ишлайдиган Ал Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиали талабалари! Ўз фаолиятингизни шундай давом эттиришингизни, ўзингиз танлаган соҳангиз бўйича энг яхши мутахассис бўлишингизни ҳамда Ўзбекистон ва дунё иқтисодининг ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшишингизни тилайман! Азиз ва қадрли талабаларимиз, байрамингиз муборак бўлсин!

Тадбир давомида сўзга чиққан партия ходимлари ва ўқитувчилар ҳам талабаларни байрам билан қутлашди ҳамда мамлакатимиз сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, сайлов ҳуқуқлари эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёшларга тушунчалар берилди. Сайловларда бу йил илк бор иштирок этаётган ёшларга ўзлари муносиб топган номзодларни давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайлаб, уларга ишонч билдиришлари айтиб ўтилди.

Талабалар томонидан тайёрлаган спектакллар, маданий кўнгилочар ўйинлар намойиш этилди. Талабалар ва айёмга ташриф буюрган санъаткорларнинг чиқишлари даврага файз улашди. Ҳам фойдали, ҳам қизиқарли тарзда ўтган тадбирда талабалар ўртасида сиёсий савол-жавоблар, турли беллашувлар ҳам уюштирилди. Тарғибот тадбири давомида ногирон талабаларга, ғолибларга ҳамда фаол иштирокчиларга ЎзХДП Фарғона вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш