Асакада энг китобхон ҳамшира аниқланди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўқувчи-ёшлар орасида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича жойларда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тўртинчи ташаббус, яъни, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича турли тадбирлар ташкил этиляпти.

Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Асака туман кенгаши ҳузуридаги “Мустақиллик” бошланғич партия томонидан Асака тиббиёт техникумида ташкил этилди. "Энг яхши китобхон" деб номланган кўрик-танловда иштирокчилар ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари бўйича билимлари юзасидан ўзаро беллашдилар.

Кўрик-танлов якунига кўра ғолиблар ва фаол иштирокчилар Ўзбекистон ХДП эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг маънавиятини, билимини бойитиш, мутолаага қизиқтириш, уларнинг онгига маърифий ва мафкуравий тушунчаларни сингдириш, миллий, ахлоқий, ҳуқуқий тарбияни, бой адабий меросимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш