Ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

 

Пискент тумани "Бекобод" маҳалла фуқаролар йиғини партия бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда БПТ раиси ташкилотнинг 2021 йилда амалга оширган ишлари хусусида маъруза қилди. Унда ташкилот томонидан ҳисобот даврида партия ғоя ва мақсадларини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, электорат билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда партияга янги сафдошларни жалб этиш борасида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Партиянинг фаол аъзоси, маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатаётган Й.Назиров БПТ раиси, маҳалла ёшлар етакчиси Ж.Раҳмонқулов раис ўринбосари лавозимига сайланди.

Ўзбекистон ХДП Пискент туман кенгаши раиси Д.Комилова йиғилишда иштирок этиб жорий йилда партия ташкилоти олдида турган мақсад ва вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш