Хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Зафаробод туман кенгаши томонидан хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари иштирокида туманнинг олис ва чекка ҳудудларидан бири бўлган “Лолазор” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 12-сонли оилавий поликлиникада ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, болалар ва пенсионерларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик жараёнида онколог, гинеколог, стоматолог, невропатолог, кардиолог каби шифокорлар ҳамда УТД ва ЭКГ аппарати мутахассислари иштирокида хотин-қизлар тиббий кўрик ўтказилди.

Тадбир давомида жами бўлиб 80 нафар хотин-қизлар, 15 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди ва шифокорлар хулосасига кўра, 3 нафар хотин-қизларга даволаниш учун йўлланма берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш