Ватан байроғи муқаддасдир!

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз миллий Давлат рамзларини қабул қилди. 1991 йил 18 ноябрь мамлакатимиз миллий рамзларидан бири Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида тарихда муҳрланиб қолди.

Бугун давлатимиз байроғининг қабул қилинганлигига 28 йил тўлди. Байроқ бу – эркинлик, озодлик, тинчлик ва барқарорлик тимсолидир. Бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир. Унинг ҳар бир ҳилпирашида халқимизнинг бугуни, куч-қудрати, келажакка бўлган комил ишончи жилоланади. Одамларимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишлари барқ уради.

Байроғимизнинг Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқларида, жаҳон конференцияларида, спорт мусобақаларида ҳилпираб туриши юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир.

Халқимизнинг қадди ва қадри тимсоли бошимиз узра баланд ҳилпирайверсин!

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш