Ангренлик ёшлар Хива шаҳрида
“Ўзбеккўмир” АЖ корхонасидаги ЎзХДП ёш фаол аъзолари жорий йил апрель ойида Нурафшон шаҳрида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгаши ва ЎзХДП Ангрен шаҳар кенгаши хамкорлигида танловда иштирок этган партиямиз ёшлари учун юртимизнинг қадимий қадамжоларига саёҳат ташкил этилди. Саёҳат Хоразм вилоятининг қадимий Хива шаҳридан бошланди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши
Ахборот хизмати.