Мўйноқда «Аёллар билан юзма-юз» лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан Мўйноқ туманидаги «Қызылжар» овул фуқаролар йиғинида «Аёллар билан юзма-юз» лойиҳаси ўтказилди.

Унда партия республика Кенгаши ва Мўйноқ туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ деутатлари Мўйноқ туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва фаол хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг яшаш жойларига бориб, улар билан юзма-юз яқиндан суҳбат қуриш, муаммоларини аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини топиш, жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга кўмак бериш мақсадида ўтказилди.

Тадбир давомида партия маъсул ходимлари ва депутатлар томонидан аёллар билан ўтказилган мулоқотда мамлакатимизда хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган қонун ва қарорлар, шунингдек, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар тушган барча мурожаатлар партия ташкилоти ва депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

Лойиҳа доирасида тижроат банкидан имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошлаб ўзи ва икки нафар ёшнинг бандлигини таъминлаган Улмекен Нурдаулетова раҳбарлик қилаётган тикув цехи фаолияти билан танишилди. Бундан ташқари, тадбир давомида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган хотин-қизларнинг ҳолидан хабар олинди. Хусусан, узоқ йиллардан бери касаллиги бўлиб ётган Турсин Куанишбаевага ногиронлик аравачаси, Айша Карамулдаевга кўзи озижлар учун махсус таёқча, иккинчи гуруҳ ногирони Жадира Шамшиеванинг муаммолари ўрганилиб, унга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

«Аёллар билан юзма-юз» лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

 

Гулназ Далибаева,

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш