Аёллар саломатлиги партия эътиборида

 

Халқимизда саломатлик – туман бойлик, деган нақл бор. Дарҳақиқат, инсон учун унинг соғлигидан ортиқ бойлик бўлмаганидек, соғлом инсон ҳам жамиятнинг ҳақиқий бойлигидир. Бинобарин, давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусида ўтказган очиқ мулоқотда таъкидлаб ўтганидек, фақатгина соғлом халқ, баркамол миллатгина буюк ишларга қодир бўлади.

Ўзбекистон ХДП Косонсой туман кенгаши томонидан “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида 4-сонли оилавий поликлиникада “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи, кам таъминланган, эҳтиёжманд аёллар учун тиббий кўрик ташкил этилди. Кўрик давомида 46 нафар хотин-қиз тор доирадаги етакчи мутахассислари томонидан тиббий чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилди.

Шифокорлар хулосасига кўра, касаллик аниқланган фуқаролардан 11 нафарига амбулатор ва 6 нафарига стационар шароитида даволаниш учун тавсия берилди. Стационар шароитда даволаниш тавсия этилган аёллар туман ва вилоят даволаш профилактика муассасаларида муолажа олишлари режалаштирилди. Ушбу аёлларнинг имтиёзли даволаниши, ногиронлик масаласи, юқори технологик операциялар ўтказилиши, санатор-курорт шароитида соғломлаштириш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида уйда ётиб қолган бемор хотин-қизларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга патронажлар томонидан тиббий хизмати кўрсатилди, партия туман Кенгаши томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон ХДПни танлаган 4-сонли поликлиника ходимларидан бир гуруҳига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш