Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, қатор ўзгаришлар билан танишмоқдалар.
Президентимиз Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қашқадарёлик хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича раҳбарларга қўйидаги топшириқларни бердилар:
- 8,5 минг нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 83 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилади.
- вилоятда 500 нафар эҳтиёжманд аёлларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар берилади.
- ижарада яшаётган 785 нафар аёлларга компенсация ажратилади, 112 нафар муҳтож ва уй-жойсиз ёлғиз аёллар ижтимоий уйларга жойлаштирилади.
- 4 минг 700 нафар ёлғиз ва муҳтож аёлларнинг фарзандлари учун давлат боғчалари тўлови бюджетдан қоплаб берилади.
- янги ўқув йилидан 12 минг 410 нафар талаба қизларга контракт тўлови учун фоизсиз кредитлар беришни бошласин.
- янги ўқув йилидан бошлаб, магистратурада контракт асосида ўқиётган 702 нафар талаба қизларнинг контракт пулларини бюджетдан тўлаб беришни таъминласин.
Муҳтарам Президентимиз ҳар бир йиғилишда хотин-қизлар масаласини долзарб масала сифатида кўтариб, маблағ ва имкониятларни аямаяптилар. Инсон қадри улуғланаётган мамлакатимизда бу каби аёлларга берилаётган улкан имкониятларнинг жой-жойига етиб боришида депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатилиши партия фаолларимиз ва депутатларимизнинг янада масъулият билан ишга ёндошишларини талаб қилади.
Шахло Худойқулова,
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.