“Аёллар билан юзма-юз”

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган шаҳар кенгаши томонидан Наманган шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда “Байналмилал” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ЎзХДП Наманган вилоят ва шаҳар кенгашлари масъуллари, “Байналмилал” МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлари иштирок этди.

Давра суҳбатида мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, “Аёллар дафтари” ҳақида, хотин-қизларни ўз-ўзини банд қилиши ва уларга берилаётган имтиёзлар хусусида, шунингдек, Ўзбекистон ХДП дастурий мақсадлари тўғрисида маълумот берилди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари тадбиркор Улуғбек Собитов томонидан “Байналмилал” МФЙ биноси биринчи қаватида эркаклар кастюм-шими тикишга ихтисослашган тикувчилик цехи фаолияти билан танишдилар. Корхонада ушбу ҳудудда яшовчи 15 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланган.

Лойиҳа доирасида хотин-қизлар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ҳам ўтказилди.

 

Дилноза ЎРИНБОЕВА,

Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши раиси.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш