Беш ташаббус доирасида учрашув бўлиб ўтди

 

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги фармони билан тасдиқланган "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси"да китобхонликни оммавийлаштириш тадбирлари ташкил этилишига алоҳида урғу берилган. Хусусан, унинг 72-мақсади сифатида сифатида аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш мақсадида "Китобсевар миллат" умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш вазифаси белгилаб берилган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят ва шаҳар кенгашлари ташаббуси билан ушбу вазифадан келиб чиққан ҳолда вилоят марказидаги 21-умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчилари иштирокида 5 ташаббус доирасида учрашув ташкил этилди.

Унда “Ёш китобхон” танловида Президент совғаси – “Спарк” автомашинаси совриндори бўлган Бухоро шаҳридаги 30-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Мухлиса Насимова, ушбу мактаб битирувчилари уч карра Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси, Бухоро давлат университети 2-босқич талабаси, гимнастикачи Севара Раззоқова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Дамир Худойбердиев ўқувчи-ёшлар билан самимий суҳбатда бўлди. Савол-жавоблар асносида ўтган учрашув қатнашчиларга катта таассурот қолдирди.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш