Хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Қоракўл туман кенгаши томонидан "Эски қалъа" маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган хотин-қизлар турли масалалар юзасидан мурожаат қилди. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олишда, ажрим ёқасига келиб қолган оилани яраштириш масалаларида ёрдам кўрсатиш бўйича ёрдам кўрсатиш сўралди. Депутатларнинг саъй-ҳаракати билан барча мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари, фуқаро М.Мавлонованинг 1-гуруҳ ногирони бўлган қизига ногиронлик аравачаси олиб бериш бўйича қилган мурожаати туман тиббиёт бирлашмаси ижтимоий бўлими билан ҳамкорликда ижобий ҳал этишга келишиб олинди.

Тадбир давомида аёллар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш