Депутат сайловчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгесдаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов Амударё туманида бўлиб туман партия кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи фаолияти билан танишди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда партия электорати ҳисобланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлатимиз томонидан барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шунингдек, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш, тадбиркорликка ўргатиш ҳамда субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш борасида бир қатор дастурлар жорий этилган.

Халилла Ешимбетов шунингдек, Амударё туманида партия Кенгаши ҳамда партия депутатлик гуруҳи фаолияти юзасидан фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдириб ўтди. Шундан сўнг у ЎзХДП Амударё туман кенгаши раиси лавозимига Эшманов Махмуд Эгамбергановичнинг тайинланганлиги билан табриклаб, партия дастурий ва мақсад вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда ва амалга оширишда тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Тадбир давомида Х.Ешимбетов ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг тумандаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Аҳоли билан мулоқотда фуқаролар томонидан кўтарилган муаммолар ўрганилиб, ҳал этиш борасида тегишли таклифлар ишлаб чиқилди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари Яшил макон лойиҳаси доирасида маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Х. Ешимбетов Беруний туманидаги “Шоббоз” овул фуқаролар йиғини ва “М.Жуманиязов” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи сайловчилар билан ҳам учрашди. Мулоқотда “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ва уни Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга ошириш бўйича қабул қилинган Давлат дастури, Жўқорғи Кенгеси сессияларида қабул қилинган қонунлар ҳамда қарорларнинг мазмун-моҳиятини сайловчилар орасида тарғибот қилди. Аҳоли муаммолари ўрганилиб тегишли таклифлар ишлаб чиқди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш