Сирдарёда халқаро тасвирий ва амалий саньат фестивали ўтказилди
Мирзаобод туманида Ўзбекистон ХДПдан халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати, вилоят бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Анорқул Бойбековнинг ташаббуси билан "Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали" бўлиб ўтди.
Фестивалда рассомлар, ижодкорлар ўзлари яратган санъат асарлари билан иштирок этди. ЎзХДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Ш.Мамадецоев партия аъзоси бўлган тадбир иштирокчилари К.Ахмедова, Б.Маматқулова, К.Каримова фестивалда муносиб иштирок этганликлари билан табриклаб, уларга партия номидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширди.
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.