Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят ҳамда Урганч шаҳар кенгашлари томонидан шаҳардаги 96-сонли Эшитиш қобилияти заиф болалар махсус мактаб-интернатида “Бармоқларда олам тафти” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир имконияти чекланган ҳамда ногиронлиги бўлган болаларнинг истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқариш, шунингдек, уларнинг келажакда касб танлашларида кўмаклашиш мақсадида ўтказилди.
Имконияти чекланган болалар рассомчилик, рақс, каштачилик, ошпазлик, зардўзлик санъати бўйича истеьдодларини намойиш қилдилар.
Тадбир сўнгида мактаб-интернат тарбиячи ва тарбияланувчилари томонидан намойиш этилган қатор бадиий чиқишлар тадбир иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди.
Барча иштирокчиларга ҳомийларнинг совғалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.