Жийдалилик аёллар ҳузурида бир кун

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан Ғаллаорол туманининг Жийдали қишлоқ фуқаролар йиғинида “Аёллар ижтимоий ҳимояси – ижтимоий фаоллик пойдевори” лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари, партия Марказий Кенгаши, вилоят ҳамда туман кенгашлари масъуллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, туман ҳокимияти, туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари ҳамда корхона, ташкилотлар масъул ходимлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Лойиҳа доирасида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган “Соғлом аёл керак ҳаётга” шиори остида ташкил этилган бепул тиббий кўрик ҳамда спорт мусобақасида 400 га яқин хотин-қизлар иштирок этди. Туман тиббиёт бирлашмасининг гинеколог, терапевт, окулист, кардиолог, невропотолог, офталмолог каби шифокорлари томонидан жами 316 нафар аёл, 118 нафар ёш бола кўрикдан ўтказилди. Шифокорлар хулосасига кўра, касаллик аниқланган хотин-қизлардан тўрт нафарига вилоят, уч нафарига туман ҳамда тўрт нафарига оилавий поликлиникада даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.

Навбатдаги тадбир 1-умумтаьлим ўрта мактабида ўтказилиб, унда таълим даргоҳи ўқувчиларининг юртимизда кенг қулоч ёйган 5 ташаббус бўйича ижодий ишларидан иборат кўргазма ташкил этилди. Шунингдек, уюшмаган хотин-қизлар ўртасида волейбол ва шахмат-шашка мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир давомида ёшлар ва хотин-қизлардан 11 нафари партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Аҳоли билан ўтказилган очиқ мулоқот ва сайёр қабулда фуқаролар ўзларини ўйлантираётган бир қанча масалалар юзасидан депутатлар ва партия ходимларига мурожаат қилишди. Мурожаатлар асосан ер ажратиш, коммунал, иш ўринлари яратиш каби маслаларда бўлди. Уларнинг ҳар бирини ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўриш бўйича тегишли тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбир якунида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, кўмакка муҳтож 1-гуруҳ ногиронлари М.Тиркашев ва Н.Останованинг хонадонларига бориб, улар тиббий кўрикдан ўтказилди, зарур маслаҳатлар ҳамда дори-дармонлар берилди.

 

Гулшан Асадова,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш