Депутат касб-ҳунар ўрганаётган ёшлар билан учрашди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бўстон туман Кенгаши раиси М.Тўйчиева мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида маълумотлар бериш учун туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида таълим олаётган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди.
Учрашувда партиядошимиз юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ёшлар бўйича давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Касб-ҳунар ўрганаётган ёшларнинг орзу ниятлари, мақсадлари хусусида суҳбатлашди.
Тадбир якунида марказ ўқитувчи ва ўқувчиларидан 57 нафари Ўзбекистон ХДП сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик билетлари тантанали тарзда топширилди.
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.