Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хатирчи туман кенгаши ташаббуси билан «Ёшларга кўмак» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия ходимлари Дамариқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги ишсиз, бандлиги таъминланмаган йигит-қизлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашишди.
Суҳбат давомида ёшларнинг муаммолари, касбга бўлган қизиқишлари аниқланди. Тумандаги мавжуд йирик хусусий тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектлари билан музокара олиб борилиб, улар билан идоравий келишув асосида ёшлар мазкур корхоналарга қизиққан касби бўйича шогирд этиб бириктирилди.
Касб эгаллашга астойдил ҳаракат қилиб, ўз бизнесинии бошлаш ниятида бўлган ёшларга туман бандликка кўмаклашиш маркази ёрдами билан 7 миллион сўмдан субсидия ажратилди. Хусусан, Маъруф Эгамбердиев ва Сурайё Негматоваларга сартарошхона мебель жиҳозлари, Маҳлиё Жалолиддиновага қандолатчилик цехи жиҳози олиб берилиб, бандлиги таъминланди.
Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.