Мутасаддилар депутатларга ҳисобот берди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши томонидан депутатлар иштирокида "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги "Республика олий таълим муассасаларида талабаларни тураржой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг вилоятдаги ижроси тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот берган мутасадди ташкилотлар раҳбарлари юқори номлари қайд этилган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берди. Жумладан, 2022 – 2025 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 400 ўринли, жами бўлиб 1200 ўринли талабалар тураржойлари қуриш режалаштирилган.

Вилоятда аҳоли томорқаларини сув билан таъминлаш, сув ҳавзаларининг тозалик даражасини таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Бу борада мутасадди ташкилотлар билан маҳаллий кенгашлар депутатлари ўртасида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шунинг билан бирга, ечимини кутаётган бир қатор муаммолар борлиги таъкидланди.

Йиғилишда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш