“Ёшлар боғи”га илк кўчатлар экилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов, Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори, академик Қаландар Абдураҳмонов, парламент қуйи палатаси депутати Урол Ўразбоев “Қадр, хотира ва инсон ҳуқуқлари”, “Уч авлод” учрашуви, “Эй, дарвеш” китобининг тақдимоти ҳамда “Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасидаги маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш учун Жиззах шаҳрида бўлдилар.

Меҳмонлар иштирокидаги тадбир Жиззах шаҳридаги Амир Темур маҳалласи худудида ёшлар учун ажратилган 9 гектардан иборат “Ёшлар боғи”да илк кўчатларни экишдан бошланди. Тадбир давомида боғга 3500 дан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати акцияси мана шу бошланган хайрли ишларнинг бир дебочаси ҳисобланади, десак янглишмаймиз.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда дунё бўйича 3 трлн атрофида дарахт мавжуд. Бироқ, ҳар бир дақиқада уларнинг 27 та футбол майдонига тенг қисми кесилмоқда.

– Аҳоли яшаш пунктларида дарахтлар экиш ҳамда уларни парваришлаш доимий жараёнга айланди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов. – Ёшларимизда экологик маданиятнинг шаклланишига алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Уларнинг қалбида она-табиатга, атроф-муҳитга ва албатта, яшил оламга болаликдан меҳр уйғотишимиз лозим. Бундай авлод эса юртга, она заминга садоқат руҳида вояга етади.

 

Урол Ўразбоев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш