Тиббий муассаса фаолияти ўрганилди

 

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан мақсад ҳаётимиз ободлиги, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини таъминлашдир. Бу жараён тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ўзгаришларда ҳам акс этмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нигора Эшметова раҳбарлигида ишчи гуруҳ томонидан пойтахтимиздаги 53-сонли оилавий поликлиника фаолиятини ўрганиш жараёнида юқорида билдирилган фикрлар яна бир бор исботини топди.

Шунинг билан бирга, муассасанинг моддий техник базаси ҳамда фуқароларга тиббий хизмат кўрсатилиши бўйича олиб борилган депутатлик назоратида, кўплаб тиббий асбоб-ускуналар эскирганлиги ва янгисига эҳтиёж борлиги аниқланди. Шу муносабат билан депутат томонидан физиотерапия ва кўплаб замонавий ускуналар олиб бериш масаласи борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш