Инклюзив таълим партия назоратида

 

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида таълим тизимини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалаларига катта эътибор қаратилган.

Келажагимиз эгаларига сифатли таълим бериш уларнинг келажакда ҳаётда ўз ўринларини топишда, эл-юртга наф келтирадиган инсонлар бўлиб улғайишларида муҳим аҳамият касб этади. Соғлигида нуқсони бўлган болаларга эса янада кўпроқ эътибор қаратиш керак бўлади. Бу ўринда гап инклюзив таълим тўғрисида бормоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгаши жамоатчилик назоратининг муҳим йўналишларидан бири сифатида ушбу масалани доимий назоратига олган. Вилоятда уй шароитида таълим олаётган болаларга яратилган шароитлар партия ташкилотлари ва депутатлар томонидан таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга, "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида соғлигида нуқсони бўлган болаларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш ишлари мунтазам равишда амалга ошириляпти.

Хусусан, Асака туманида яшовчи, 41-умумтаълим ўрта мактабининг 10-синф ўқувчиси Олимжон Мавлонов уйига партия вилоят ва туман кенгашлари масъуллари ҳамда депутатлар унинг ҳолидан хабар олди. Билимга чанқоқ ўқувчига парта, стол ва китоб жавони совға қилинди. Бундан ташқари, Олимжоннинг IT соҳасига қизиқиши инобатга олиниб унга ушбу соҳа бўйича малакали мутахассис бириктирилди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш