Ўқувчилар учун “Депутат стипендияси” жорий этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашига сайланган депутат Ҳошимжон Ҳошимовнинг ташаббуси билан қадим шаҳардаги 33-сонли умумтаълим ўрта мактабида "Ёшларга кўмак" лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда аъло баҳоларга ўқувчи, ташаббускор, намунали хулқли  ўқувчилардан 7 нафари саралаб олиниб, уларга "Депутат стипендияси" тақдим этилди.

Стипендия ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқишга ва ўз устида ишлашга, илм ва одоб-ахлоқлари билан бошқаларга намуна бўлиш мақсадида таъсис этилган. Бу ўқувчилар ҳар чорак якунида рағбатлантириб борилади.

 

Ўзбекистон ХДП Қўқон шаҳар кенгаши.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш