Ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

 

Дўстлик туманидаги “Манас” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши тасарруфидаги бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партия аъзолари ва фаоллари, фахрийлар, туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.

БПТнинг 2021 йилдаги фаолияти ва жорий йил режалари хусусида ташкилот раиси Х.Мингжигитов маъруза қилди. Унда ЎзХДП Пленумида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида бир қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Йиғилишда партия туман Кенгаши раиси М.Қудратова ва бошқалар сўзга чиқиб, партия нуфузи ва электорат манфаати учун шижоат ва садоқат билан ишлаш лозимлиги, партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини амалга ошириш борасида ташаббус кўрсатиш лозимлигини таъкидладилар.

Муҳокамалардан сўнг “Манас” МФЙдаги бошланғич партия ташкилоти фаолияти қониқарли деб топилди, Х.Мингжигитова бир овоздан БПТ раиси лавозимига қайтадан сайланди.

Йиғилиш сўнгида партия сафига қабул қилинган бир гуруҳ хотин-қизларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Cарвиноз Маманова,

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш