Ижтимоий муҳофазага муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш борасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ўтказилиб келинаётган “Аёлларга кўмак”, “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳалари муҳим аҳамият касб этмоқда. Лойиҳалар доирасида бундай тоифаларга мансуб, шахсий уй-жойга эга бўлмаган ҳар бир аёлдан ҳол-аҳвол сўралиб, муаммоси бўлса ҳал этишга кўмаклашилмоқда.
– ЎзХДП Данғара туман Кенгашининг жамоатчилиқ қабулхонасига партия электорати бўлган, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизлардан уй-жой масаласида мурожаат бўлган эди, – дейди партия туман Кенгаши раиси Зиёдахон Ҳамралиева. – “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига депутатларимиз доимий эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада маслакдошимиз, халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутати Манзурахон Ғиёсованинг фаолиятини алоҳида таъкидлаш мумкин. Хусусан, унинг масъуллар билан биргаликдаги саъй-ҳаракати натижасида нотурар жой биноларда истиқомат қилаётган, қийин шароитда яшаётган уч Ч.Тўлқинова, Р.Зокирова ва Г.Иномова имтиёзли шартлар асоида янги уй-жойлар билан таъминланди.
Партия туман кенгаши оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўришда давом этади.
Мунира Исомова,
Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши маъсул ходими.