Ёлғиз аёлни уй-жой билан таъминлаш чораси кўрилди

 

Ўзбекистон ХДП Боёвут тумани кенгаши томонидан "Карапчи" маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг, жумладан, 1984 йилда туғилган ёлғиз аёл Н. Қулжанованинг муаммолари ўрганилди. Ўрганишлардан маълум бўлишича, аёл тўрт ёшли фарзанди билан ижарада яшаб келмоқда. Уй-жойга муҳтож, "Аёллар дафтари"да рўйхатда туради.

Н. Қулжанова билан бўлган мулоқотда унга уй-жойг муҳтож бўлган ёлғиз аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида қонун ҳужжатлари хусусида маълумот берилди. Унинг бу ҳуқуқдан фойдаланишида депутатлар туман Кенгаши депутатлари томонидан ёрдам кўрсатилишига келишиб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Боёвут туман кенгаши

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш