Ўзбекистон ХДП Янгиариқ туман кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Азизбек Жабборов "Кўриктом” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар томонидан маҳалладаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечими юзасидан таклифлар билдирилди. Хусусан, “Кўриктом” маданият уйи раҳбари Г. Нурметов тўгараклар учун мусиқа асбобларига эҳтиёж борлиги, ушбу масалада амалий ёрдам кўрсатишни сўради. Мазкур масала депутат томонидан назоратга олиниб, мурожаатни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Сайёр қабулдан сўнг депутат А.Жабборов ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уйларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди, муаммоларини тинглади. Улар томонидан билдирилган масалалар бўйича мутасадди ташкилотларга депутат сўровлари чиқарилди.
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.