Фаолият таҳлил қилинди

 

Навбаҳор тумани “Хашман” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ўзбекистон ХДП бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда БПТ раиси Ёрқиной Боймуродованинг 2021 йилда ташкилот томонидан партия Низомида доирасида олиб борилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, тарғибот тадбирларининг мунтазам ташкил этилиши, партия аъзолари ҳолидан хабар олиниши натижасида “Хашман” МФЙдаги бошланғич партия ташкилотидаги аъзолар сони 55 нафар етди.

Ўтган йили маҳаллада “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилиб, ишсиз ёшлардан 10 нафарининг рўйхати шакллантирилди. Уларнинг 7 нафари “Дул-дул гўзаллари” тикув цехига ишга жойлаштирилди. Уч нафари ўзлари қизиққан касб бўйича устозларга бириктирилди. Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга, уларга зарур ёрдам кўрсатишга қаратилган тадбирлар доирасида икки нафар фуқарога ногиронлик аравачаси ва қўлтиқтаёқ олиб берилди. Шунингдек, яшаш шароити оғир бўлган 20 га яқин оила озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Тадбирда бошланғич партия ташкилоти раисининг фаолияти қониқарли деб топилди ва Ё. Боймуродова қайта сайланди.

Йиғилиш сўнггида бир қатор фаоллар Ўзбекистон ХДП сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Дилрабо Ҳамраева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши бўлим бошлиғи.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш