Инсон қадри улуғланган мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, балки аҳолини қўллаб-қувватлаш, халқпарвар давлат яратиш, инсон қадрини улуғлаш ва албатта меҳр-мурувватга муҳтож инсонларга кўмак бериш мақсадида амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 25 мартдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернет уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Фармони билан аҳолининг мазкур тоифадаги қатлами ва мазкур муассасалар фаолияти борасида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Хусусан, “Саховат”, “Мурувват” уйлари, Республика фахрийлар пансионатининг раҳбар ва шифокорлари иш ҳақи 1,5 баробарга, кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари иш ҳақи 2 баробарга оширилди ва бу ушбу жойда ишлаётган инсонларнинг меҳнати қадрланаётганига яққол мисол бўла олади. Ишлар тизимли равишда, самарали олиб борилиши учун Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, “Саховат” ва “Мурувват” уйлари, фахрийлар санаторий ва пансионатлари ҳамда бошқа бир қатор тиббий-ижтимоий муассасалар унинг тасарруфига ўтказилди.
“Саховат”, “Мурувват” уйлари, Республика фахрийлар пансионатининг тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати сифатини ошириш, уларда маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни тизимли равишда ташкил этиш, ходимларнинг малака ва касб маҳоратини ошириб бориш, мазкур муассасалар иш фаолияти самарадорлигини таъминлаш чоралари белгилаб берилди.
Қайд этиш керак, Ўзбекистон ХДП халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамкорлигида “Мурувват”, “Саховат” ва “Меҳрибонлик” уйларида истиқомат қилаётган ёлғиз кексалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронларнинг яшаш шароитларини, ижтимоий хизмат кўрсатишда давлат-хусусий шериклик механизмларидан фойдаланиш, ҳамда ижтимоий тадбиркорлик бўйича илғор давлатлар тажрибасини доимий равишда мониторинг қилиб бормоқда. Аниқланган камчилик ва муаммолар бўйича керакли тадбирлар амалга ошириляпти.
Буларнинг барчаси кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрликни янада кучайтириш, “Саховат” ва “Мурувват” уйлари фаолиятини тубдан яхшилашга хизмат қилади.
Баҳодир Камалов,
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходими.