Нукус туманида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Нукус туман кенгаши билан ҳамкорлигида тумандаги “Ток тау” овул фуқаролар йиғинида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа аҳоли, жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида туман марказларидан мутахассис шифокорларни жалб қилган ҳолда олис ва чекка маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, болалар ва пенсионерларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида 50 нафар хотин-қизлар ва ёш болалар шифокорлар назоратидан ўтказилиб, натижаси бўйича тегишли тавсиялар берилди.

 

Гулназ ДАЛИБАЕВА,

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш