Ўзбекистон ХДП Беруний туман Кенгаши томонидан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди. Унда партия туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ деутатлари Беруний туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари ҳамда ҳудуд аҳолиси иштирок этди.
Тадбир Янги Ўзбекистоннинг 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган муҳим вазифаларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, ”Ёшлар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, боқимандалик кайфиятида юрган фуқароларни боқимандалик кайфиятидан, оилаларни камбағалликдан чиқариш, кам таъминланган, иш билан таъминланмаган, ногиронлиги бўлган инсонларни хоҳиши ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида ўтказилди.
Очиқ мулоқот билан бошланган тадбирда иштирокчларга мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган қонун ва қарорлар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан, давлат раҳбарининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонинг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Куннинг иккинчи яримида лойиҳа доирасида хайрия тадбири ташкил этилди. Жумладан, “Махтумқули” овул фуқаролар йиғинида яшовчи ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқароларнинг уйларига бориб, улар билан суҳбатлатлашди ва муаммолари ўрганилди, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан партия туман кенгаши ва депутатлик гуруҳи томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Гулназ Далибаева,
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.