Хайрли ишлар давом этмоқда

 

Халқимиз инсонийликнинг олий мезонларига хос миллий урф-одатлар ва қадрятларга эга. Шундай қадрятларимиздан бири муқаддас қадамжолар ва қабристонларда уюштириладиган ҳашардир.

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши ташаббуси билан Боёвут туманидаги Алишер Навоий маҳалласи ҳудудидаги қабристонда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида ҳашар уюштирилди.

Дастлаб қабристон пешлавҳаси янгиланди ва дарвозаси бўялди. Майдони катта бўлган қабристон бегона ўтлардан тозаланди, дарахтлар оҳакланди ва гул кўчатлари экилди.

Рамазон ҳайити арафасида бундай тадбирлар вилоятимизни барча ҳудудларида партиямиз фаоллари ва депутатларимиз ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш