Ўзбекистонда тезда ҳал қилиниши керак бўлган учта муҳим масала. Партия лидерлари қандай фикрда?

 

Гарчи фикрлари ҳар доим ҳам ижобий қарши олинмаётган бўлса-да, сиёсий партиялар ва уларнинг раҳбарлари сайловлар арафасида жамоатчиликка очилаётганини кузатиш мумкин.

Жумладан, Kun.uz бир муддат аввал партиялар раҳбарлари билан видеоинтервьюлар ташкил этган эди. Бу гал партия лидерларига Ўзбекистон яқин йилларда ҳал қилиши керак бўлган учта муҳим масала ва уларнинг ечими ҳақидаги савол билан юзландик.

Улуғбек Иноятов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси:

– Муҳим масалалар кўп, аммо давлат барибир аҳолини ижтимой ҳимояси масаласини биринчи навбатда жиддий кўриб чиқиши керак. Келинг, буни учта йўналишга бўламиз.

  1. Пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар расмий белгиланган яшаш минимумидан кам бўлмаслигини конституциявий меъёр билан амалга ошириш

Ечим: Ҳар бир инсоннинг биринчи галдаги ҳаётий эҳтиёжларини тўлақонли қондиришни таъминловчи истеъмол саватчаси қиймати асосида халқаро ҳамжамиятда умумқабул қилинган яшаш минимуми таърифини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш зарур.

  1. Ҳар бир фуқаронинг ҳаётий зарур бўлган ижтимоий хизматлардан бепул фойдаланишини қонунчилик даражасида ва амалий жиҳатдан кафолатлаш

Ечим: Қонунчиликдаги ишламаётган нормаларни қайта кўриб чиқиш керак.

  1. Жамиятнинг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш, кундалик эҳтиёж даражасида товар ва хизматлардан фойдаланишини таъминлаш

Ечим: Шу каби товар ва хизматлар нархи, рўйхатини давлат томонидан белгилаш ҳамда тартибга солиш, қонуний жиҳатдан мустаҳкамлашга эришиш.

 

Манба: kun.uz

← Рўйхатга қайтиш