Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгашига раис сайланди

 

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши раисини сайлаш, Ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти, партия бюджетининг ижроси ҳамда 2022 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов иштирок этди.

Партия етакчиси Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар инсон қадрини улуғловчи, унинг устувор ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кафолатловчи стратегик ҳужжат экани, унда халқимизнинг турмушини янги даражага олиб чиқиш, долзарб ижтимоий масалаларни самарали ҳал этиш бўйича эзгу мақсадлар белгилаб берилган хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги аҳолининг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг манфаатларини тўлиқ ифодалаётгани, шунинг боисдан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари Тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга оширишга мўлжалланган Давлат дастури ижросида фаол иштирок этиши зарурлиги қайд этилди. Бу борада партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари олдида турган устувор вазифаларга тўхтаб ўтилди.

Пленумда ташкилий масала кўрилди. Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Насиба Содиқова партия вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси ҳамда кенгаш раиси этиб сайланди.

Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Пленум Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш