Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тахтакўпир туман Кенгаши томонидан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
Унда партия туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ деутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Тадбир Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда ”Ёшлар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни боқимандалик кайфиятидан, камбағалликдан чиқариш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этишда кўмаклашиш мақсадида ўтказилди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида хайрия тадбири ташкил этилди. Бунда “Дауир” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Насратдинова ва З.Калмишованинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ҳал этиб берилди.
Гулназхон Далибаева,
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.