Хотин-қизлар учун сменар

 

Узун тумани касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда жорий этилган лавозимларда иш бошлаётган оила ва хотин-қизлар фаоллари учун икки кунлик ўқув сменар ташкил этилди.

Унда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Озода Парпибоева, вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Ҳасанов, ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Саломат Гулбоева ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирок этди.

Семинарда давлат раҳбарининг фармон ва қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар, уларни амалга ошириш механизмлари хусусида маълумотлар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш