Аҳоли муаммолари ўрганилди

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуротова Амударё туманидаги Юқори қишлоқ овул фуқаролар йиғинида яшовчи сайловчилар билан учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ҳудуд аҳолисини ўйлантираётган муаммолар ўрганилди. Улардан 4 таси жойида ҳал этилган бўлса, биттаси бўйича тушунтириш берилди, иккита масала юзасидан депутат сўрови юборишга келишилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий-иқлим ва маиший шароити оғир ҳудудлар" рўйхатига Амударё тумани киритилмагани боис, туманни ушбу рўйхатга киритиш таклифи билдирилди. Мазкур масала бўйича депутат тегишли чора-тадбирларни амалга оширишни маълум қилди.

Бундан ташқари, сайловчилар овул фуқаролар ҳудудида 250 дан ортиқ боғча ёшидаги болалар борлигини, бироқ ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти йўқлиги бўйича мурожаат қилдилар. Депутат мазкур масала жорий йилнинг ўзида ижобий ҳал этилишини билдирди.

Учрашув давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди, озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорқалпоғистон Республика Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш