"Аёллар билан юзма-юз"
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда хотин-қизлар билан интерактив усулда муаммолар ўртага ташланиб, уларни ҳал этиш йўллари, муаммодан чиқиш, мустақил ҳал этишда фойдаланиладиган усуллар бўйича тажриба алмашинилди.
Хотин-қизларнинг уй-жой, олий ўқув юртларига кириш, оилавий масалалардаги саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Йиғилиш сўнгида партия сафига қабул қилинган 14 нафар хотин-қизга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.