Сайловчилар билан учрашув

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова ва халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутатлари Аҳмад Нарзуллаев, Малика Мўминова тумандаги “Лочин”, “Қизилгул” ва “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда парламент қуйи палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, мақсади ҳақида тўхталиб ўтди.

Сўнг аҳоли вакилларининг муаммолари тингланди. Унда ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминоти, ички туризмни янада ривожлантириш, нафақага чиққан ходимларнинг тиббий даволанишига кўмак бериш, уй-жойларни кадастр қилиш, аукцион орқали олган ерларни ажратиб бериш каби масалалар кўтарилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш