Сайловчилар маҳалланинг лой йўлига депутат эътиборини қаратди

 

Фарғона туманидаги "Бўстонобод" маҳалла фуқаролар йиғинида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Мамажонова сайловчилар билан учрашди. Унда маҳалла аҳолиси, туман Халқ қабулхонаси вакиллари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Учрашувда сайловчиларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қабул қилинган ва кўриб чиқилаётган қонунлар ҳақида тушунчалар берилди. Сўнгра фуқароларнинг турли мазмундаги мурожаатлари тингланди. Хусусан, "Бўстонобод" ва “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинини ўзаро боғловчи кўча ёғин-сочинли кунларда лойга айланиб кетиши оқибатида юриб бўлмаслиги, мазкур ҳолат айниқса, шу кўчадан мактабга қатновчи ўқувчилар учун муаммо туғдираётганлиги маълум қилинди. Мазкур масала уч кун ичида ҳал этилиши ҳақида мутасаддилар сўз берди.

Шунингдек, учрашувда қишлоқ врачлик пунктини иссиқ сув билан таъминлаш, бинони капитал таъмирлаш масаласи кўтарилди. Бу борадаги мурожаат бўйича кўриладиган чоралар бўйича тез кунларда тегишли ишларни амалга ошириш бўйича сайловчиларга ахборот берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш